Ўтган йили 133 нафар, жорий йилда эса 45 нафар ИИБ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган

июн 25 / 2020
alt
Бугун "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган жамоатчилик мулоқотида ўтган йили 133 нафар, жорий йилда эса 45 нафар ИИБ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг расмий телеграм канали хабар берди.
 
Қайд этилишича, мулоқотда ички ишлар органлари фаолияти муҳокама қилинди. Жумладан, ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов қуйидагиларни айтиб ўтди:
 
"Сафимизни адашиб кириб қолганлардан тозалаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Масалан, 2019 йилда жами 7039 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган 1223 ходим жаримага тортилган. 133 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. 
 
Жорий йилда эса 2350 ходим хизмат интизомини бузгани аниқланди. 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳамда 45 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 78 нафар ходимимиз карантин қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилган, бир нафари ишдан бўшатилган. Сўзда эмас, амалда қонун устуворлигини таъминлаш — асосий вазифамиздир".

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *