Тошкентда аҳвол кескин ёмонлашди. Охирги 5 кунда 300дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

июн 07 / 2020
alt
7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 (+87) нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Манбага кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.
 
Умуман олганда сўнгги беш кунда пойтахтда касалланиш ҳолатлари 300дан ошиб кетди. Аниқ рақамларга кўра, бугун эрталабки ҳисоботгача бу кўрсаткич 321тани ташкил қилмоқда. Улардан 27та ҳолатда касаллик эпидемиологик келиб чиқиши шубҳага олинмаган оддий аҳоли орасидан келиб чиққан, 100га яқин ҳолатларда вирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларда аниқланган. Фақатгина 60 фоизга яқин ҳолатда карантинга олинган шахслар орасидан аниқланган.
  
Ҳозирда Ўзбекистонда 896 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *