Тошкентда 84 ёшли онахон коронавирусдан тузалди. Соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд қайд этилди

июн 05 / 2020
alt
Бугуннинг ўзида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида  22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
 
Бу орқали шу пайтгача кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, соғайганларнинг орасида 84 ёшли онахон ҳам бор.
 
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1234 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1374 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 516 нафарни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3227 нафарга етди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *