Абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн тарзида қабул қилинади

июн 04 / 2020
alt
Республика олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар амалдаги муддатда 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам): 
 
Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;
Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
 
Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
 
Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *