Жорий йилда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 2та фанда ўтказилади

июн 04 / 2020
alt
Коронавирус пандемияси сабаб, жорий йилда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 2та фанда ўтказилади. Бу ҳақ Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.
 
Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди. Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.
 
Шунда баллар қуйидагича белгиланади:
 
1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.
2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.
 
Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.
 
Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *