Яшнободдаги асфальт заводида ёнғин содир бўлди

июн 04 / 2020
alt
4 июнь куни соат 04:12 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 327-уйда жойлашган “Карвон Йўли” хусусий корхонасига қарашли битум эритиш бассейнида ёнғин келиб чиққан. Натижада 600 кв.м майдонда эритма сақич (битум) ёнган. 
 
Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 04:22 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 06:05 да тўлиқ бартараф этилган.  Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
 
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *