15 июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади

июн 03 / 2020
alt
Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.
 
Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:
 
➖ транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
 
➖ автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш; 
 
➖ ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *