Фарғонада 12 ёшли бола поезд уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди

июн 03 / 2020
alt
Фарғонада  12 ёшли бола «Андижон-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд босиб кетиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.
 
Қайд қилинишича, 30 май куни соат 11:40 ларда электровоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган “Андижон-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Марғилон-Олтиариқ” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 й.т. З.Ж.ни, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборган.
 
З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб Олтиариқ тумани ШТТЁБ га олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан у 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.
 
Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *