Қашқадарёдаги сомсахонада портлаш рўй берди, етти киши жароҳат олди

мар 20 / 2020

alt

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Хўжахуросон” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1949 йилда туғилган А.Т.нинг хонадонида портлаш юз берган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, портлаш уйда ўзбошимчалик билан ташкил қилинган сомсахонада 20 литр ҳажмли газ баллони ёрилиб кетиши оқибатида содир бўлган.

Ҳодиса сабаб сомсахонанинг уч нафар ишчиси ҳамда тўрт нафар мижози — жами етти киши турли даражада куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Иморатга қанчалик зарар етганига аниқлик киритилмаган.

Ҳодиса юзасидан туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *