Нeга "Бош почтамт" хусусий компания ҳудудида жойлашган?

окт 03 / 2019

alt

Халқаро курьерлик жўнатмалари (ХКЖ) соҳасидаги қандай қонунбузарчиликлар  Ўзбекистонда электрон тижорат ва хизматларнинг истиқболли соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилиши мумкин? Нима учун яқинда курьерлик юкларининг божхона назорати Навоийдан тезкорлик билан Тошкентга ўтказилди? Ўзбекистонлик журналистлар ушбу ва бошқа кўплаб саволларга "Навоий" аэропортида ХКЖ ишлови вақтинча тўхтатилган божхона постида ва Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги "CPT-pochta" технологик омборида жойлашган “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтказилган пресс-турлар мобайнида жавоб олишди.

Журналистларнинг "Бош почтамт" ТИФ божхона пости нега МЧЖ ҳудудида жойлаштирилганлиги ҳақидаги саволига Давлат божхона қўмитаси ходимлари замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда божхона кўриги постини жойлаштириш масаласи кўндаланг бўлганида, барча эҳтимолий вариантлар кўриб чиқилганини айтишди. Айнан эса “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3873-сонли қарорининг 5-бандига мувофиқ, аэропортга бевосита яқин жойда жойлашган, қулай, изоляцияланган ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган божхона омбори танланган.

Шу тариқа, Тошкент шаҳри аэропортидаги божхона омбори ҳамда бошқа техник жиҳозланган божхона омборлари, шу жумладан энг йирик “Байер” ва “СРТ-pochta” кўриб чиқилган. Тошкент шаҳри аэропортининг божхона омбори ҳамда “Байер” божхона омбори маъмуриятлари ХКЖдек ихтисослаштирилган юклар кўруви учун шароит йўқлиги сабабли рад жавобини беришгач, курьерлик жўнатмалари назорати ва расмийлаштирилиши учун “CРТ-pochta” божхона омбори танланган.

Дастлаб тадбиркорлар томонидан электрон тижорат интернет-лойиҳасининг зарурий қисми сифатида яратилган "CРТ-pochta" божхона омбори, ДБҚнинг "Бош почтамт" ТИФ божхона постини жойлаштириш масаласи юзасидан мурожаат этган пайтда курьерлик юклари билан ишлаш учун зарур бўлган замонавий ускуналар, шу жумладан сканерлаш ва видеокузатувнинг энг илғор тизимлари билан жиҳозланган эди. Омборни божхона пости шароитларига мослаштириш жараёнида, тадбиркорлар розилиги билан, “CРТ-pochta”даги видеокузатувнинг бутун тизими маълумотларни уч ойдан ортиқ муддат сақлаш шарти билан ЎзР ДБҚнинг марказий аппаратига, жумладан, ДҚБнинг Ўз хавфсизлик бошқармаси ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармасига уланган эди. Бу Президентнинг 11.04.2018 йилдаги "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5582-сонли фамонига мувофиқ амалга оширилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *