Андижонлик “ҳакер”га ҳукм ўқилди

мар 09 / 2019

alt

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида 24 нафар фуқаронинг логин паролини бузиб, интернет трафиклардан фойдаланган А.Д.га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича, 1998 йилда туғилган фуқаро А. Д. ўзига тегишли бўлган компьютер ёрдамида 24 нафар фуқаронинг логин паролини бузиб, ушбу фуқароларнинг интернет трафигидан 2016 йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар фойдаланган ва жами 4 миллион 471 минг сўмлик мегабайтни яширин равишда талон-тарож қилган.

alt

Судланувчи бу ишни “коллежни битириш арафасида олий таълим муассасасига киришга учун тайёрланиш мақсадида интернетдан фойдалангани, аввалига ўзи трафик олиб ишлатгани, бироқ у ҳеч қанчага етмагани, кейин турли паролларни териб, бировларнинг интернети тизимига уланишга урингани, қилмишимдан пушаймонлигини билдирган.

Суд А. Д.ни Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 3-қисми “а” ва “б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга ҳар ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан икки йилу олти ой, 18 кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *