Ҳокимга мурожаат қилган фуқаро ҳибсхонага “жойланди”

мар 07 / 2019

alt

 

Шу йилнинг 10 февраль куни «Очиқ мулоқот» телекўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимов иштирок этган.  Бу ҳақда «UPL» нашри ёзмоқда.

Тўғридан-тўғри эфирга узатилган кўрсатувда ҳоким саксон нафарга яқин шаҳар аҳолисининг саволларига жавоб берган, азр-ҳолини эшитган. Улар орасида фуқаро Ж.Орзиқулов бўлиб, у шаҳар раҳбаридан ишга жойлашишда ёрдам беришини сўраган.

Фуқаро ҳокимга аҳволи танглиги, алимент тўловидан яхшигина қарз бўлиб кетгани ҳақида айтади.

Мурожаатдан сўнг Ж.Орзиқулов ишли бўлади. Бироқ бир неча кун ўтгач,  алиментни вақтида тўламаганлик айби билан ҳибсга олинади. Фуқаро 15 суткага қамоққа олинади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *