4 млн сўмга баҳоланган гўдак

апр 23 / 2019

alt

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Натижаси Жарариқ маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Х.У. 2019 йил 17 март куни туғилган ўғлини фуқаро Н.Н. исмли аёлга 4 млн. сўмга сотиб, келишилган пулнинг 1 млн. сўмини Хўжагузар маҳалласида олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *