4 кунда 2,5 тонна пахта терган андижонлик теримчига ҳоким автомашина топширди

сен 26 / 2019

alt

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов энг фаол теримчи деб топилган қўрғонтепалик Ирода Каримовага “Ravon Nexia-3” автомобилини топширди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабар берилишича, ҳоким Қўрғонтепа туманининг “Келажак садоқати” фермер хўжалигида илғор теримчилар билан учрашиб, пахтани йиғиб-териб олишда кўрсатаётган қахрамонликлари учун ўз миннатдорчилигини билдирган. Уларга кир ювиш машинаси, музлатгич ва дазмол каби эсдалик совғалари улашган. Энг фаол теримчи деб топилган Ирода Каримовага эса “Ravon Nexia-3” русумли автомашинани топширган.

Маълумотга кўра, Ирода Каримова Дардоқтепа МФЙ Беруний кўчасида истиқомат қилади. Пахта мавсуми бошидан ўз турмуш ўртоғи билан 4 кун ичида давлатга 2.5 тонна оқ-олтин териб топширган.

alt

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бир кунда ярим тонна (баъзи манбаларга кўра, 300 кило) пахта терган аёлга Spark автомобили совға қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *