375 та компьютер олиш учун 623 млн. сўм ортиқча бюджет маблағлари сарфланган

ноя 28 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти, Бўка тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Ж.М. ва бошқалар бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Улар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда ҳақиқий баҳоси 3,3 млн. сўм бўлган компьютер тўпламларининг ҳужжатларини сохталаштирган ҳолда қиммат нархларда  ҳисоблаб, жами 375 та компьютер тўпламларини харид қилишиб, 623,7 млн. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *