30 апрель тонгги хабарлари (фото+видео)

апр 30 / 2019

Андижонда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди(фото)

alt

Кеча ижтимоий тармоқларда даҳшатли ЙТҲ содир бўлганлиги билан боғлиқ видеотасвир тарқалди. Унда “Nexia” автомобилининг портлагани ва объектнинг уч жойида беҳуш ҳолда ётган жасадларни кўриш мумкин.  

Телеграм каналларида тарқалган ушбу видеотасвир остидаги изоҳларда мазкур ЙТҲ Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида, ўрнатилган газ баллонининг носозлиги (норасмий маълумотларга кўра) туфайли содир бўлганлиги айтилмоқда.

Бугун пойтахтда яна бир ғолиб чемпионимиз тантанали равишда кутиб олинади

alt

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов Россиянинг Владивосток шаҳрида 24—29 апрель кунлари ўтказилган жанговар самбонинг «А» цериясига кирувчи чемпионатда навбатдаги ғалабага эришган.

alt

Европа ҳамда Осиёнинг 15 давлати, шунингдек, Россиянинг 20 дан ортиқ вилоятидан келган 200 нафардан зиёд самбочилар Яқин Шарқ федерал университети спорт залида «Юрий Потапов мемориали» номидаги 22-халқаро турнирда ўзаро куч синашган. Унда 82 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Бекзод Нурматов финалда россиялик Иван Грачовни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

alt

2016 йилда Германияда ўтказилган қўл жанги бўйича халқаро чемпионатда кумуш медални қўлга киритган, уч карра Осиё ва халқаро турнирлар ғолиби, жаҳон чемпиони ҳамда жаҳон кубоги соҳиби, «Батир баши» ИВ этнотурнири чемпиони Бекзод Нурматов бугун 30-апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинади.

Афсонавий Майк Тайсон ҳаётидаги қора ўтмиши ҳақида сўзлаб берди

alt

Майк Тайсон Metro нашрига берган интервьюсида спорт унинг ҳаётини қай даражада ўзгартириб юборгани ҳақида сўзлаб берган.

alt

“Мени бокс қутқарди. Спорт билан шуғулланишимдан аввал мен ҳаётимни ўзгартириш  имкониятим борлигига ишонмаганман. Бу ишонч менда спорт билан шуғуллана бошлаганимдан сўнг пайдо бўлди. Унгача мен фақат инсонларни ўлдириш ҳақида ўйлаганман. Сабаби уларнинг ҳаёти ҳеч қандай қимматга эга эмас деб ҳисоблаганман. Мен жиноий тўда аъзоси эдим ва одамларга ўқ узардим. Менга ҳам ўқ узишарди” деб айтган боксчи ўз интервьюсида.

Тайсон ўз карьерасига якун ясаганлиги ҳақида 2005 йилда маълум қилган.

Зангиотадаги колонияда подполковник ўзини осди-ми?

alt

Ички ишлар вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган жазони ижро қилиш манзил колониясида жиноят қидирув тезкор бўлими подполковниги бўлган А.Анинг ўзини арқон билан осгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Ҳозирча бу бўйича расмий маълумот берилмаган. Аммо айни пайтда ҳодиса юзасидан Прокуратура ва ИИВ ички хавфсизлик инспекцияси ҳамкорлигида дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилаётгани, Бош Прокуратура ҳамда ИИВ томонидан тайёрланган расмий маълумот тез орада маълум қилиниши айтилмоқда.

“Автомойка” ишчиси мижознинг пулларини ўмарди

alt

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 2019 йил 27 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 2-даҳасида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчаси ишчиси Д.Б. шу ерга келган мижоз Ғ.Х.нинг “Cobalt” русумли автомашинаси юкхонасидан 2 850 АҚШ долларини ўғирлаган.  

Кўрилган чоралар натижасида Д.Б. қўлга олинган ва ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Спорт курашчилари ва оғир атлетикачиларимиз ёруғ юз билан пойтахтга қайтишди

alt

Циан шаҳрида 23-28 апрель кунлари ўтказилган спорт курашлари ҳамда Нинбо шаҳрида 20-28 апрелда оғир атлетика бўйича бўлиб ўтган куч синовларида Осиёнинг энг кучли спортчилари рақобат олиб боришган. Юқори натижаларни қўлга киритган вакилларимиз 29 апрель куни Тошкент Халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинганлар.

alt

Маълумот учун, спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакиллари қитъа чемпионатида 2 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришган. Юнон-рим курашчилари умумжамоа бўйича қитъамизда иккинчи ўринни қўлга киритишган.

alt

Оғир атлетика баҳсларида эса 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга бўлишиб, 2 нафар иштирокчилар ёшлар ўртасида жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлишган.

alt

alt

alt

1 май куни айрим ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўхтатилади

alt

“Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси”нинг билдирги хатига кўра, корхона тасарруфидаги 2-юқори кучланишли 110-35-10 кВ “Кенсой” ва “Қоғоз” подстанцияларини электр энергия билан таъминловчи 110 кВ Л-Док-1-2 ҳаво линиясининг Чоштепа ҳудудидан ўтган қисмидаги таянч авария ҳолатига келган.  

Ушбу таянчни алмаштириш муносабати билан  шу йилнинг 1 май куни соат 07:00дан кеч соат 20:00гача қуйидаги маҳаллалар ҳудудидаги электр таъминотида узилишлар юзага келади. 

1. Келес шаҳри ҳудуди:
– Ифтихор маҳалласи;
– Тинчлик маҳалласи;
– Аҳиллик маҳалласи;
– Қир-ариқ маҳалласи;
– Қорасарой маҳалласи.
2. Кўктерак ҳудуди:
– Ҳалимкўп маҳалласи;
– Гулобод маҳалласи.
3. Чувалачи ҳудуди
– Ширин маҳалласи;
– Чувалачи маҳалласи.
4. Масалбой ҳудуди:
– Заргар маҳалласи;
– Ҳиёбон маҳалласи;
– Соҳибкор гузар маҳалласи.
5. Юнусобод ҳудуди:
– Авлиё ота маҳалласи;
– Ойдин ҳаёт маҳалласи;
– Раҳбаробод маҳалласи.
6. Қизғалдоқ ҳудуди:
– А.Навоий маҳалласи;
– Қизғалдоқ маҳалласи.
7. Ҳасанбой ҳудуди:
– Ҳасанбой гузар маҳалласи;
– Ҳасанбой маҳалласи;
– Баҳор маҳалласи;
– Кенсой маҳалласи.
8. Гулистон ҳудуди:
– Ибрат маҳалласи;
– Қашқарлиқ маҳалласи;
– Айри-ота маҳалласи;
– Қурувчи маҳалласи;
– Саноат маҳалласи;
– Мустақиллик маҳалласи;
– Ғишткўприк маҳалласи;
– Сирғали маҳалласи;
– Боғбон маҳалласи;
– Сарке маҳалласи.
 

ОБ-ҲАВО

alt

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 22-24 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятида 2000 м.дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *