3 октябрдан Грин кард лотереясини тўлдириш бошланади

сен 26 / 2018
 

– 2020 йил дастурида мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ: барча ўзбекистонликлар ариза топшириш ҳуқуқига эга

– Аризалар 6 ноябргача қабул қилинади

Автоматический альтернативный текст отсутствует.

3 октябрдан 2020 йил учун “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси” дастурига (DV-2020) рўйхатдан ўтиш бошланади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилади.

2020 йил дастурида мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, ФИОси паспортида ёзилганига аниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойдан ошмаган фотосурат билан, ҳамда барча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эгалар, дейилади хабарда.

Грин Кард лотереяси дастурига аризани фақат dvlottery.state.gov интернет манзили орқали топшириш лозим. Дастурда қатнашиш текин. 

Аризалар 6 ноябргача қабул қилинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *