28 март тонгги хабарлари (фото+видео)

мар 28 / 2019

Бош прокуратура Мурод Хонтўраев билан боғлиқ навбатдаги кўнгилсизликка ойдинлик киритди

alt

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Мурод Хонтўраев 15 март куни Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникаси Жарроҳлик бўлимига «кесиб-санчилган жароҳатлар» билан мурожаат қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилган.

alt

Мурод Хонтураев билан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, у 14 март кунидан 15 март кунига ўтар кечаси, соат 01:55 да яшаш манзилида ўз эҳтиётсизлиги натижасида йиқилиб тан жароҳати олганлиги, унинг ҳеч ким билан уришмаганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан 19 март куни 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Москва театр биноси ертўласидан одам бош чаноғи топилди

alt

Жасад қолдиқлари театр ертўласи поли остидан топилганган. Тахминларга кўра, бош чаноқ эгаси 10 йил аввал ўлим топган.

alt

Айни дамда ҳолатга доир тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бош чаноқ экспертизага топшириб юборилган.

Тошкент молия институтида Малайзия билан қўшма факультет очилди

alt

Тошкент молия институтида Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) билан ҳамкорликда «Binary Graduate School» қўшма факультети ташкил этилган. Бу ҳақда молия институти матбуот хизмати маълум қилган.

Мазкур қўшма факультетда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

alt

Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бир семестрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев БААда қандай келишувларга эришди?

alt

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 10 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилган.  Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилган.

alt

Кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан сўнг икки томонлама имзоланган ҳужжатлар  алмашинилган. Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнот қабул қилинган.

alt

Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилган. Умуман, ташриф доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилган.

alt

Шавкат Мирзиёевнинг Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашувидаги самимий мулоқот чоғида сиёсий-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика ва инфратузилма йўналишида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, фан-технология ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинган.

Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар ажратди

alt

Россия ҳукумати Қирғизистонга беғараз молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар маблағ ажратишга қарор қилган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.

Молиявий ёрдам билан биргаликда Россия компаниялари Қирғизистон иқтисодиётига 1,6 миллиард долларга яқин сармоя киритади.

 «Ўзбекконцерт» раҳбари бошчилигида бир гуруҳ санъаткорлар мактабларга китоб совға қилишди

IMG_3238.JPG

27 март куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбарияти бир гуруҳ санъаткорлар билан биргаликда мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишган.

IMG_3520.JPG

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Ортиқ Отажонов, Ғулом Ёқубов ва бошқалар мактаб кутубхоналарига совға сифатида олган китобларини топширишган. Санъаткорлар ўзлари танлаб олган китоблар ҳақида мактаб ўқитувчиларига сўзлаб беришган.

IMG_3135.JPG

Ўзбекистонлик аёл XIX асрга тегишли заргарлик буюмини мамлакатдан олиб чиқишга уринди

alt

 Термиз аэропорти божхоначилари “Термиз-Внуково” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Э.М.ни “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган чоғида белгиланган тартибда назоратдан ўтказишган. Унинг қўл юклари орасида севги мактубларини солиб юришга мўлжалланган аёллар тақинчоғи борлиги аниқланган. Ушбу аёллар кўкрак тақинчоғи XIX аср охири XX аср бошларига мансуб бўлиб, қадимда кўлтиқ тумор деб номланган. Кумуш тангалар ва садаф билан безатилган тақинчоқни экспертлар тарихий ва маданий аҳамиятга эга ноёб буюм сифатида эътироф этишган.
Заргарлик буюмида Россия империяси кумуш тангалари ишлатилган бўлиб, унинг дастлабки қиймати тахминан минг долларни ташкил қилади.

Жазоир армияси генерали президентдан истеъфо талаб қилди

alt

Жазоир Қуролли кучлари бош штаби раҳбари мамлакат президенти Абдулазиз Бутефликадан ўз мажбуриятларини бажаришга лаёқатсизлигини эълон қилишни талаб этди.

alt

«Биз бу инқироздан дарҳол чиқишимиз керак, аммо барчаси конституция доирасида амалга ошади», деган генерал-лейтенант Аҳмад Гаед Салоҳ телевидение орқали чиқишида.

alt

Жазоирда бир неча ҳафтадан буён фуқаролар амалдаги президент алмашишини талаб қилиб намойишлар ўтказишмоқда.

Шаҳзода янги қўшиғи клипи премъераси бўлиб ўтди

alt

Клип «Беном» гуруҳи вакили Сарвар Азимов режиссёрлигида суратга олинган. Тарона матни Шаҳбозга, мусиқаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Трек ва сюжет йўналишида тасвирга олинган видео кетма-кетликда бош ролни модель Дарья Абдулова ижро этган.

alt

alt

Хонанда 21 март куни Москвадаги Кремл саройида бўлиб ўтган BraVo Халқаро профессионал мусиқа мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида махсус мукофот билан тақдирланган. Мукофотни унга Россия этрадаси хонандаси Филипп Киркоров тақдим этган.

 

ОБ-ҲАВО

alt

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 °м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

alt

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *