2020 йилнинг дастлабки 10 кунидаги ЙТҲлар статистикаси маълум қилинди

янв 17 / 2020

alt

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси жорий йилнинг дастлабки 10 кунидаги йўл транспорт ҳодисаларининг статистикасини маълум қилди.

Унга кўра 2020 йилнинг 1-10 январь кунлари Ўзбекистонда 107 маротаба ЙТҲ содир бўлган. Уларнинг 103 таси ҳайдовчилар, 4 таси пиёдалар айби билан юз берган.

Ушбу бахтсиз ҳодисаларда 100 киши жабрланган, шулардан 35 киши ҳалок бўлган. Энг кўп йўл транспорт ҳодисаси Тошкент вилоятида 20 та, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларида 11 тадан, Тошкент шаҳрида эса 10 маротаба содир бўлган.

Маълумот учун, 2019 йилда 8 588 та ЙТҲ содир бўлган бўлган. Уларнинг натижасида 1 915 киши ҳалок бўлган ва 6673 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *