2020 йилги Тошкент шаҳри бюджетининг 66 млрд.сўми "Hyatt Regency" кредитларини сўндиришга сарфланади

дек 12 / 2019

alt


Тошкент шаҳарнинг2020 йилги бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, пойтахт бюджети даромадлари 2020 йилда 2.5 трлн.сўмдан зиёдроқни ташкил этади.


Хусусан, бюджетнинг 332.5 млрд.сўмлик қисми давлат божларидан, 142,5 млрд. сўмлик қисми жарималар, 197,1 млрд. сўми юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи,  212 млрд. сўми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа манбалар ҳисобидан шаклланади.


Харажатлар қисмига эътибор қаратадиган бўлсак, келгуси йилда бюджет маблағларидан 66 млрд.сўм “Hyatt Regency” меҳмонхонаси кредитларини сўндиришга, 203 млрд.сўм шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш зарарларини қоплашга, қарийб 36 млрд.сўм метродан пенсионерларнинг бепул фойдаланишидан юзага келадиган зарарларни қоплашга ва бошқа йўналишларга сарфланиши режалаштирилган.


Ҳужжат лойиҳаси билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз ва 27 декабргача таклифлар қолдиришингиз мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *