2018 йилдан тест синовлари 15 кун давомида "Ўзэкспомарказ"да ўтказилади

ноя 17 / 2017

alt

16 ноябрь куни Президентнинг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Қарорга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари 1 августдан 15 августгача бўлган даврда ўтказилиши ва тест синовлари натижалари тест ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши белгиланди. 

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари Тошкент шаҳрида “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ҳамда унинг ҳудудида қўшимча йиғма павильонлар ўрнатилиб, улардан самарали фойдаланган ҳолда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса Олимпия захиралари коллежлари ёки жойлардаги бошқа муассасаларнинг катта сиғимдаги биноларида, тест жараёнининг ошкора ва шаффофлигини таъминлаган ҳолда, видеокузатувлар орқали онлайн тизимда жамоатчиликка, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналарига кўрсатиб ўтказилиши белгилаб қўйилди. 

Тест синовларини ҳавфсиз ўтказиш ҳамда тест синовлари жараёнида учрайдиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, тест синовлари жараёнини онлайн ёритиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари, металлодетекторлар, мониторлар ва йиғма павильонларни республикада амалга оширилаётган “Хавфсиз шаҳар” тизими доирасида харид қилиниши ва уни Ички ишлар вазирлиги тизимига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминлаш вазифаси белгиланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    28 июл 2018, 17:34

    Тдпи нукус фтлиали

  • Мехмон
    18 ноябр 2017, 08:52

    BOSHQA VILOYATLARDAGI ABITRUENLAR UCHUN TEST SINOVLARI QAYERDA O'tkaziladi?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *