2015-2016 йиллар давомида ис гази таъсирида 97 нафар киши жабрланиб, яна 92 нафари бевақт вафот этди

ноя 10 / 2016

alt

Маълумки, қиш фаслида табиий газга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Шундай пайтларда аввало табиий газдан ҳавфсиз ва оқилона фойдаланишга эътиборни кучайтириш талаб этилади. Айни шу мақсадда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши каби бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича "Ўзтрансгаз" АК томонидан жорий йилнинг 17 октябридан 17 ноябрига қадар республикамиз худудида "Газ ускуналари ва иситиш жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш ойлиги" эълон қилинди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган "Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш" мавзуидаги семинар айни шу ойлик доирасида ўтказилди, деб хабар қилади UzReport агентлиги.

Семинарда таъкидланганидек, аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, хонадон ичини очиқ оловда иситиш каби ҳолатларнинг учраб туриши фуқароларнинг ис гази ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида жабрланиши, ҳаттоки ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга қараганда, 2015-2016 йиллар давомида республикамиз ҳудудида аниқланган фавқулодда вазиятларнинг тахминан 12 фоизи ис газларидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган.

Қўшимча қилиш керакки, ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газ, кўмир ва органик моддаларнинг тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўладиган газдир. У инсон организмининг нафас йўллари ва аъзоларига кучли таъсир қилади ҳамда марказий асаб системасини заҳарлайди. 2015-2016 йиллар давомида мана шундай зарарли газлардан келиб чиққан нохуш ҳолатлар оқибатида жабирланганлар 97 нафарни ташкил этса, яна 92 нафар инсон бевақт вафот этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    17 янвuary 2017, 18:46

    Тошкентдан камиссия келади деган хабар булиши билан газ кучаяди
    ертаси куни яна газ оз берилади

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *