2009 йилдан буён қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан топилди

окт 04 / 2018

 

– Н.Х.Соипов 1990 йил 3 сентябрда туғилган

– Унга зарур психологик ёрдам кўрсатилган

– Ўзбекистонга қариндошлари билан қайтиб келмоқда

alt

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, Олмаотадаги Бош консуллик томонидан кўрилган чоралар натижасида 2009 йилдан буён қариндошлари томонидан қидирилаётган бўлган Ўзбекистон фуқароси, 1990 йил 3 сентябрда туғилган Н.Х.Соипов аниқланган.

Дипломатик ваколатхона сўровига биноан Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиб, фуқаро Н.Соиповнинг қаердалигини аниқланди.

Н.Соиповга зарур психологик ёрдам кўрсатилиб, Ўзбекистонга қайтиши учун сертификат топширилган.

Айни вақтда у Ўзбекистонга қариндошлари билан қайтиб келмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *