1995 йилдан буён Ўзбекистонда яшаётганларга фуқаролик автоматик тарзда берилади

янв 24 / 2020

alt

Президентимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатномасида муҳим бир масала, фуқаролик, Ўзбекистон фуқаролигини бериш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. 

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуни 28 йил олдин қабул қилинган бўлиб, бугунги хаёт талабларига жавоб бермайди.

Хусусан, янги ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасига асосан 1995 йилгача мамлакатга келган ва ўшандан буриб муқим яшаётган шахсларга автоматик тарзда фуқаролик беришни назарда тутади.

Натижада 50 минга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ, узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай қолаётган муаммолари ҳал этилади.

Жорий йил 1 майга қадар тегишли қонун лойиҳалари Олий мажлсига киритилади.

2018 йилда 2,8 минг нафар, 2019 йилда 6,1 минг нафар шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *