188 кишини 45 млрд сўмга чув туширган "Умарбой" ва унинг шериклари устидан суд давом этмоқда

июл 11 / 2019

alt

Самарқанд шаҳар суди томонидан халқ орасида “Умарбой” номи билан танилган “тадбиркор” Олим Ражабов ва унинг шериклари устидан суд иши кўриб чиқилмоқда.
 
Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткир Мамадалиевнинг билдиришича, Олим Ражабов ва унинг шериклари Жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли бандларига кўра, уюшган гуруҳ аъзолари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, уюшган гуруҳ  манфаатларини кўзлаб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 188 нафар жабрланувчиларнинг жами 44 миллиард 647 миллион 929,4 минг сўмлик, шу жумладан, 726 минг 850 долларлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон тарож қилишда айбланмоқда. 
 
Шунингдек, Жиноят Кодексининг яна бир қанча модда ва бандларига биноан "Умарбой" 29 миллиард 830 миллион 649,3 минг сўмлик пул маблағларини жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига топширмасдан, кирим қилмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп бор бузишда, муайян мажбуриятдан озод этадиган, жамият ва харидорлар ўртасида расмийлаштирилган “товар моддий бойликларини топшириш, қабул қилиш” далолатномаларини такроран қалбакилаштиришда, “товар моддий бойликларини топшириш, қабул қилиш” далолатномалари қалбаки эканини била туриб, улардан такроран фойдаланишда, 15 миллиард 978 миллион 31,3 минг сўмлик мол-мулкларни легаллаштиришда айбланиб судга берилган.
 
Мазкур жиноят иши ҳозирги кунда суднинг иш юритувида бўлиб, навбатдаги суд мажлиси 15 июль куни давом этади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *