18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун!

ноя 18 / 2019

alt

Шунингдек, ушбу санада “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.

Давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт мазкур Қонунда белгиланган рангли ва схематик тасвирга аниқ мос бўлиши керак.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан эса, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *