18 апрель тонгги хабарлари (фото+видео)

апр 18 / 2019

Мобил аппарати синдирилган қиз "самосуд"га қўл урди

alt

Бир оз аввал ижтимоий тармоқларда ёш қизлар ўртасида содир бўлган "самосуд" ҳолати акс этган видеотасвир муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеотасвирда ёш қизнинг иккинчисини аёвсиз уриб, тепиб калтаклаётгани, ҳақоратлаётганлигини кўриш мумкин.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича,  воқеа ўтган йилнинг 20 октябрь куни Наманганнинг Норин тумани, Ҳаққулобод  шаҳарчасидаги мусиқа мактаби олдида содир бўлган.

Воқеага кўра бир туманда истиқомат қилиб, шу тумандаги касб-ҳунар коллежи ва тиббиёт коллежида таҳсил олиб келаётган ўқувчи қизлар ўзаро жанжаллашиб қолишган. Жанжалга калтаклаётган қизнинг мобил аппаратининг синдириб қўйилганлиги сабаб бўлган.

Орадан бир ой вақт ўтгач эса ушбу видеоролик ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқалиб кетган. 

Мазур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар 21.12.2018 йилда Маъмурий ишлар бўйича Норин тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, айбдорга нисбатан тегишли жазо тайинланган.

Самарқанд халқаро аэропортида ноқонуний заргарлик буюмлари ушлаб қолинди

alt

“Истамбул–Самарқанд” йўналиши орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилаётган заргарлик буюмлари божхона ходимлари томонидан ушлаб қолинган.

Самарқанд халқаро аэропортига Туркия давлатидан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Д.Д. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унга тегишли сумка ичидан божхона декларациясида кўрсатилмаган 2400 дона қизалоқлар зираги ва 5 дона қулоқ тешувчи махсус воситалар борлиги аниқланган.

alt

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга Самарқанд вилоят маъмурий суди томонидан қонуний чоралар кўрилган.

Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами баҳоси 23 миллион сўмга яқин заргарлик буюмлари ва қулоқ тешадиган махсус воситалар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинган.

Мудофаа вазири Академиянинг янги биносида илмий-тадқиқот ишлари билан танишди

alt

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида яна бир замонавий ўқув бино фойдаланишга топширилган.

Бинони топширишга бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, мазкур ўқув биносида курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар,  жорий йилдан фаолияти йўлга қўйилган илмий взвод ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилаётган янги лойиҳалар билан яқиндан танишган.

Хусусан, подполковник Бекзод Сулоймоновнинг лойиҳаси кўпчилик диққатига сазовор бўлиб, ушбу қурилма учувчисиз учиш аппаратлари ва дронларга қарши қўлланилади. Қурилма қўлланилган заҳоти ҳавода ҳаракатланаётган дрон ёки учувчисиз учиш аппаратлари ишдан чиқади. Ҳозирги пайтда мазкур лойиҳани янада такомиллаштириш буйича иш олиб борилмоқда.

Кўчада йиғилишлар, намойишлар уюштириш 15 суткалик қамоқ жазосига сабаб бўлади

(иллюстратив фото)

(иллюстратив фото)

Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот”канали орқали маълум қилинди.

Агарда ҳаракат ташкилотчиси айнан шу каби ҳаракатлар учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унда ушбу шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда максимал жиноий жазо сифатида 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Бундан ташқари, рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар ёки бошқа мулк (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш фуқароларга 20 млн 273 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 30 млн 409 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

МИБ Тошкентда 86 миллион сўмлик алимент пулларини ундирди

alt

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 06.11.2018 йил, 2-1003-1822/19810-сонли ижро варақасига асосан, қарздор Ф.Хамидуллаевдан  ундирувчи И.Розиқова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдордаги алимент ундириш белгиланган.

alt

Республика Мажбурий ижро бюросининг маълумотига кўра, бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан қарздор Ф.Хамидуллаевдан И.Розиқовага 1 нафар фарзандининг вояга етгунга қадар  бўлган миқдор 86.120.000 сум алимент пуллари ундириб берилган.

Чорраҳадаги айланага яқинлашаётган транспорт айлана ичидаги транспортга йўл бериши керак

alt

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрельда имзоланган 292-сонли қарорига асосан амалдаги йўл ҳаракати қоиадаларига бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.

alt

Эндиликда 4-3 рақами билан белгиланган айланма ҳаракат йўл белгиси ўрнатилган, айланма ҳаракат ташкил этилган чорраҳага яқинлашаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси айлана ичида ҳаракатланаётган, ўзидан чап томонда бўлган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Чунки айланма ҳаракатда ҳаракатланаётган транспорт воситаси бошқа транспорт воситаларига нисбатан устунликка яъни имтиёзга эга.  

Самарқандда 23 ёшли йигит танишининг қўшнисини тунаб кетди  

alt

Шу йилнинг 21 январида Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи 23 ёшли фуқаро У.Л. Самарқанд тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Нигора Исломованинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, 13 миллион сўмлик қийматга эга бўлган тилла буюмларни талон-тарож қилган ва воқеа жойидан яширинишга уринган.  

alt

Айбланувчи ушбу жиноятни содир этишдан аввал Нигора Исломованинг қўшнисиникига тез-тез  келиб турган.

alt

Маълум бўлишича айбланувчи аввал ҳам ушбу жиноятни содир қилган бўлиб, ўз вақтида тегишли хулоса чиқармаган.

Шу боис  айбланувчи Жиноят кодексининг 169-моддаси моддаси 3-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 59-60 моддалари тартибида жами узил-кесил 5 йил 2 ой муддатга озоликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Навоийда олтин қазиб олинадиган ерлар ким ошди савдосига қўйилди

alt

Навоий вилоятида олтин қазиб олиш мумкин бўлган ер майдонлари ким ошди савдосига қўйилган. Улардан фойдаланиш муддати 3 йил бўлиб, 1 гектар ер майдонининг бошланғич нархи 7млн. 500 минг сўмни ташкил этади.

 

ОБ-ҲАВО

alt

 

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *