16-Халқаро Жаутиков олимпиадасида юртимиз вакиллари олтита медални қўлга киритди

янв 14 / 2020

alt

Жорий йилнинг 9-14 январь кунлари бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилардан иборат юртимиз вакиллари Қозоғистон Республикаси, Олма-ота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан бўлиб ўтган 16-Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасида қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллашди, деб хабар қилади ХТВ матбуот хизмати.

Бу йилги анъанавий фан олимпиадасида 21 та давлатдан, жумладан, Болгария, Дания, Бирлашган Араб Амирликлари, Мўғулистон, Непал, Норвегия, Руминия, Сербия, Туркия, Швеция ва МДҲга аъзо давлатларидан келган 84 та жамоа, жами 600 нафар иштирокчи қатнашди.

Жаҳон миқёсида юқори нуфузга эга мазкур олимпиада 2005 йилдан Олма-ота шаҳридаги Физика-математика миллий мактабида ўтказилиб, унда турли мамлакатларнинг STEM (Science, Technoglogy, Engineering Math) соҳаси бўйича ихтисослашган мактаб  жамоалари иштирок этади.

Юртимиз вакиллари ушбу олимпиадада муносиб қатнашиб, 6 та  медални қўлга киритди.


 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *