15 минг сўм пул ва 800 минг сўмлик соатни оламан деб қамоққа тушди

ноя 29 / 2019

alt

Чилонзор туманидаги “Хумо Арена” муз комплекси ёнида автомобилдан ўғирлик қилганликда гумонланувчи икки нафар ёш йигитлар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди, дейди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

20 ёшли Абдужаббор Р. ва 16 ёшли М.Б.лар қайчи ёрдамида 23 ёшли Баходир О.га тегишли “Ласетти-Жентра” русумли автомобиль эшигини очиб, автомобиль салонидан 15.000 сўм ва нархи 800.000 сўм бўлган соатни ўғирлаганлар. Аммо воқеа жойидан яширинмоқчи бўлишганида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.  

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Суд Абдужаббор Р.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади, М.Б. эса вояга етмаганлиги сабабли қариндошлари кафиллиги билан қўйиб юборилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *