13 апрель тонгги хабарлари (фото+видео)

апр 13 / 2019

2018 йилда қурилган уйларни расмийлаштириш расман тўхтатилди

alt

2018 йил дастури доирасида қурилган уйларнинг расмийлаштириш ишлари  расман 1 ойга тўхтатилганлиги маълум қилинди.

2019 йилда қурилаётган уйлар тақсимоти бўйича эса туман ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар фаолияти давом этаверади.

Кейинги ҳафтадан бошлаб навбатда турган фуқароларга хонадонларни бириктириш ишлари яна давом этади.

Президент хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Ўмон Султонлиги, Қирғизистон Республикаси, Туркия Республикаси, Индонезия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Аҳмад бин Саид ал-Касирий, Ибрагим Жунусов, Меҳмет Суреййа Эр, Сунарио Картадината ҳамда Дархан Сатибалдидан ишонч ёрлиқларини қабул қилган.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Давлатимиз раҳбари элчиларни самимий табриклаб, уларга масъулиятли дипломатик миссияни бажаришда муваффақиятлар тилаган.

alt

alt

alt

МИБ раҳбари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказмоқда

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаев Бухоро вилоятида сайёр қабуллар олиб бормоқда. Бу ҳақда Республика МИБ матбуот хизмати маълум қилди.  

alt

Жорий йилнинг 11 апрель куни Бухоро Давлат университети биносида вилоятнинг Бухоро ва Когон шаҳри,  Қоракўл, Олот, Жондор ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилган. Учрашувда Бюронинг вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирокида аҳоли муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланган ва уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилган.

alt

Сайёр қабул давомида 10 нафар фуқаро алимент ундириш, 5 нафари пул ундириш, 2 нафари коммунал соҳада, 2 нафари ишга қабул қилиш ҳамда 7 нафари бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиб, жами 26 та фуқаронинг мурожаати эшитилган. Икки нафарининг муаммоси жойида ҳал этилган.

Беруний кўчасида ёш болани уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди

alt

12 апрель 20:50 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида Шайхонтохур тумани Беруний кўчасидаги авиакасса қаршисида “Матиз” русумли автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Бола шифохонада жон берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бола уйидан рухсатсиз чиқиб, серқатнов йўлни мустақил кесиб ўтмоқчи бўлган.

27 ёшли ҳайдовчи И.Илёс қўлга олинган. У содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ўз автомобилини Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллада қолдириб, яширинишга уринган вақтда қўлга олинган. 

Ҳозирда тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Бу йил Сурхондарёда ипак қуртидан 3 маротаба ҳосил олинади

alt

Сурхондарё вилояти табиати қулай бўлганлиги учун бу йил ипак қуртини 3 маротаба парваришлаш ва баҳорги пилла мавсумида 1 минг 500 тонна пилла олиниши режалаштирилган.

Иккинчи пилла йиғими май, учинчиси август ойларида олиниши кўзда тутилган.

alt

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинган.

alt

alt

Ҳозирда вилоятда 2019 йил пахта ҳосили учун қарийиб 75 минг гектар майдонга уруғ қадалган.

Ўзбекистон қатор ер майдонлари ер солиғидан озод этилди

alt

Ҳукумат қарорига кўра 2022 йил 1 январгача ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар олиб кирадиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан озод этилди.

alt

Энди ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача терак, павловния ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари учун ер солиғи тўламайди.

Навоийда йўллар нотекислиги ва юқори тезлик сабаб ЙТҲ содир бўлди (видео)

alt

Ҳайдовчининг тезликни оширганлиги ва йўллар нотекислиги сабаб Навоий вилоятида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг онаси вафот этган, рафиқаси, икки нафар фарзанди ва жияни турли тан жароҳатлари билан дарҳол тумандаги шифохонага ётқизилган.

Хабарда таъкидланишича, ҳайдовчи ва унинг оила аъзолари Навоий вилоятидаги “Нур ота чашмаси” зиёратгоҳига келаётган бўлган.

Юнон-Рум бўйича Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ғолиблари аниқланди

alt

Айни кунларда пойтахтимиздаги “Динамо” спорт мажмуаси спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мазкур чемпионатнинг юнон-рум кураши бўйича ғолиблари номи аниқланди:

1-ўрин: Зайниддин Наширов (Тошкент вилояти – 55 кг), 1-ўрин: Асриддинбек Насридинов (Тошкент -60 кг), 1-ўрин: Жавоҳир Саматов (Навоий – 63 кг), 1-ўрин: Умиджон Ахроров (Самарқанд -67 кг), 1-ўрин: Ўринбой Қодиров (Тошкент-72 кг), 1-ўрин: Тўлқин Тўйчиев (Бухоро-77 кг), 1-ўрин: Шахриёр Жўрабоев (Самарқанд82 кг), 1-ўрин: Иззатилло Шавкатбеков (Андижон -87 кг), 1-ўрин: Шарофиддин Эрназаров (Тошкент -97 кг) 1-ўрин: Абдулазиз Ғуломқодиров (Тошкент -130 кг)

 

ОБ-ҲАВО

alt

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *