12 июль ҳолатига ОТМларга 800 минг нафардан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди

июл 13 / 2019

alt

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида берилган маълумотларга кўра, 12 июль ҳолатига республика миқёсида жами 800 442 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди. Шундан:
 
- кундузги таълимга -  591 872 нафар;
- кечки таълимга – 8943 нафар;
- сиртқи таълимга – 199 627 нафар.
 
Қуйидаги ОТМларда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган:
 
1. Самарқанд давлат университети - 54 942 нафар
2. Андижон давлат университети - 35 232 нафар
3. Қарши давлат университети - 34 124 нафар 
4. Урганч давлат университети - 30 746 нафар
5.  Термиз давлат университети - 29 494 нафар
 
Энг кам абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар асосан филиаллар ҳиссасига тўғри келади: 
 
1. ТКТИ Шаҳрисабз филиали – 181 нафар;
2. НавДКИ Нукус филиали – 206 нафар;
3. Миллий рақс ва хореография олий мактаби – 243 нафар;
4. ЎзДЖТСУ  Нукус филиали – 251 нафар;
5. СамВМИ Нукус филиали – 294 нафар.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *