11 минг долларга сотилган "Жентра"дан эгасига 6 минг тегди

ноя 14 / 2019

alt

Учтепа тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 12-август куни 31 ёшли Бекзод Б. 20 ёшли Малика Ш.нинг ишончига кириб, унга “Жентра” русумли автомобилни сотишда кўмаклашишини ваъда қилиб, уни чув туширган, деб хабар тарқатди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Машинани 11.000 АҚШ доллари эвазига сотган Бекзод, Маликага 6.000 АҚШ долларини бериб, қолган 5.000 ни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *