10 ноябрдан мамлакатимизда "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" бошланади

ноя 09 / 2016

alt

Жорий йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар мамлакатимизда "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" ўтказилади.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамюртларимиздан ушбу тадбирда фаол иштирок этишни сўрайди ҳамда "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" тадбирларининг ўтказилишида фаол иштирок этган ташаббускор юртдошларимизга олдиндан самимий миннатдорчилик билдиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *