10 май тонгги хабарлари (фото+видео)

мая 10 / 2019

Нур-Султон йўлида содир бўлган автоҳалокатда ҳоким ўринбосари вафот этди 

alt

Қозоғистон Республикаси Ақмола вилояти ҳокими ўринбосари Жомарт Нуркенов ЙТҲ натижасида вафот этди, дея хабар бермоқда BNews.kz.

Қайд этилишича, автоҳалокат соат кеча 9 май куни соат 18:30 лар чамаси Нур-Султон йўлида, Кокчетовдан уч километр нарида Land Cruiser ҳамда асфалт текисловчи машина билан тўқнашув оқибатида содир бўлган.

alt

1974 йилда туғилган Жомарт Жомагалиевич Нуркенов машинада ёлғиз ўзи бўлганлиги ва бахтсиз ҳодиса жойида вафот этганлиги айтилмоқда.

Жиззах вилояти ҳудудида сурхондарёлик она ташлаб кетилди

alt

Жиззах вилоятининг “бетонка” дея юритилувчи ҳудудида ёши чамаси 58-60 ларда бўлган она ташлаб кетилган. Онаизор у билан мулоқотда бўлганларга ўзини Сурхондарё вилояти Денов тумани Хужум ҚФЙда яшайман деб таништирган. Ушбу хабар кўплаб телеграм каналлари орқали тарқалмоқда.

Исмини Норқулова Бахтигул Жўраевна дея айтган онахонни таниганлар бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишлари сўралади.

Тел: +99897-521-66-00

Бугун Пахтачи туманида Самарқанд вилояти ҳокимининг сайёр қабули ўтказилади

alt

Бугун, 10 май куни соат 08.00 дан бошлаб, Пахтачи тумани Шамсиназар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ўзбегим” тўйхонасида Самарқанд вилоят  ҳокимининг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилади. Бу ҳақда вилоят матбуот ҳокимлигининг телеграмдаги канали орқали маълум қилинди. 

Тошкентда БАА Аль-Айн ҳайвонот боғи раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлигида БААнинг Аль-Айн ҳайвонот боғи раҳбарлари «Falcon Hunting Solutions» компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантиришга қаратилган қарори ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинган.

Маълум қилинишича, учрашувда ўзаро ҳамкорликда Тошкент ҳайвонот боғини замонавий маданий-томоша ва илмий-маърифий давлат муассасаси сифатида ривожлантириш ишлари олиб борилиб, боғ коллекциясини ноёб ҳамда экзотик ҳайвонлар билан тўлдириш режалаштирилган.

alt

 Аль-Айн ҳайвонот боғидаги зоологик изланишлар ва барча қулайликлар юртимиздаги ҳайвонот боғида ҳам ташкиллаштирилиши, бу борада тараққий эттиришга ҳар томонлама кўмак берилиши ҳақида сўз борган.

alt

9 май куни Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитаси вице-президенти Тошкентга келди

alt

9 май куни Тошкентга келган Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти, Токио парламенти депутати жаноб Тошиаки Эндо бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси делегациясининг юртимизга ташрифи мамлакатимизда спортга бўлган эътиборга берилган юксак эканлигидан далолат беради.

alt

Тошиаки Эндо икки кун мобайнида юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Меҳмон бугун, 10 май куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов қабулида бўлиб, томонлар ўртасида музокара ўтказилиши режалаштирилган.

alt

alt

Сирдарёдаги икки ҳудудда газ портлади

alt

Сирдарё вилоятининг икки ҳудудида газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлгани айтилмоқда. ИИВ хабарига кўра 8 май куни Янгиер шаҳрида яшовчи фуқаро уйида газ плитасини ёқиш учун гугурт чаққан вақтда портлаш содир бўлган. Фуқаро куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Бундан ташқари, айнан шу куни Сайхунобод туманида яшовчи фуқаро ҳам газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан ва портлаш содир бўлган. Оқибатда ошхонанинг том қисми ёнган, фуқаро эса куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Америкалик боксчи қиз Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чақирди

alt

Дзюдо бўйича икки карра олимпия чемпиони ва ММА жангчиси Кайла Харрисон TMZ нашрига Ҳабиб Нурмагомедовни дзюдо қоидаларига кўра бемалол юта олишини айтган.  

“Ҳабибни енга оламанми? Ўйлашимча, Ҳабибни дзюдо қоидаларига кўра бемалол енга оламан. Уни енгишимга юз фоиз ишонаман”, - дея таъкидлаган Харрисон.

Тошкентдаги Ботаника боғида хотира ва қадрлаш куни ўтказилди

alt

Кеча 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрамона кайфият ва кўтаринки руҳда нишонланди.

alt

alt

Боғда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси, поезд, ҳарбий техникалар, 2 жаҳон урушида иштирок этган  аскарлар ҳаёт тарзи акс эттирилди.  

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *