10 декабрь куни Фарғона ва Наманганнинг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча узилади

дек 09 / 2019

alt

Эртага, 10 декабрь куни Фарғона ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади, деб хабар қилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан юқори кучланишли “Л-Тошховуз” 35кВли ҳаво узатмасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Қува туманининг “Тошховуз”, “Гўзал”, “Турк ровот”, “Хўжа Хасан”, “Муйдин Хасан”, “Қува”, “Дўстлик, “Маданият”, “Хонобод”, “Пастки Хонобод” МФЙларда соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси етказиб берилишида вақтинча узилишлар кузатилади.

Шунингдек, Қува туманидаги 110/35/10 «Баҳор» нимстанциясида реле ҳимояларини текшириш ишлари олиб борилиши сабабли, нимстанциядан чиқувчи 10 кВли “Ўрабоши” ҳамда “Учтол” ҳаво узатмалари орқали электр энергияси билан таъминланувчи “Деҳқонобод”, “Баҳор”, “Янгиобод” МФЙ ҳудудларида ҳам электр энергияси берилиши вақтинча тўхтатилади.

Ёзёвон туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури ижроси юзасидан №43 ҳамда №479-сонли трансформатор пункларининг юкини енгиллаштириш мақсадида ўрнатилган янги трансформаторларга 0,4 кВли янги тармоқ тортилиши сабабли, “Такалик”, “Иштирхон” МФЙлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси етказиб берилишида вақтинча узилиш бўлади.

Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2661-сонли қарори ижроси бўйича №53-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи тармоқда монтаж, демонтаж ишлари амалга оширилиши сабабли, “Сурхтепа” МФЙ ҳудуди вақтинча электр энергиясидан узиб қўйилади.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг:

- Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Ойдинкўл” ва 110/6 кВли “Шўро” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида шаҳардаги “Соҳибкор”, “Гулпора”, “Янги Қурилиш”, “Илғор”, “Амир Темур”, “Маданий-Маориф”, “Якка Сада” ва “Янги Ҳаёт” МФЙлари ҳудудларида;

- Поп туманидаги 110/35/6 кВли “Уйғурсой” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида тумандаги “Туркистон” МФЙ ҳудудларида;

- Уйчи туманидаги 110/35/10 кВли “Каптекс” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида тумандаги “Оқтош”, “Тепасарой”,  “Боғ” “Янгичек”, “Умид”, “Қўрғонча” ва “Навоий” МФЙлар ҳудудларида;

- Учқўрғон туманидаги 110/35/10 кВли “Қўғай” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида туманнинг “Қўғай”, “Наъмуна”,  “Исломобод”, “Учёғоч”, “Нуробод”, “Шархочек”, “Истиқбол”, “Қўғай Ўлмас”, “Бахриобод” ва “Ёрқинбойчек” МФЙлар ҳудудларида;

- Чуст туманидаги 110/35/10 кВли “Олмос” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида туманнинг “Булоқбоши”, “Тошқўрғон” ва “Машҳад” МФЙлар ҳудудларида;

- Янгиқўрғон туманидаги 110 кВли “Исковот-2” электр узатиш ҳаво тармоғида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида туманнинг “Поромон”, “Оқтепа”, “Маданият” ва “Хадикент” МФЙлар ҳудудларида соат 08:00 дан соат 17:00 га қадар электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *