1 январдан 519 минг нафардан ортиқ пенсионернинг пенсия миқдори 263 минг сўмгача оширилди

янв 24 / 2019

alt

1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилиши белгиланди. Олдинлари иш ҳақи олувчи фуқароларга пенсия ҳисоблашда фақат энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаригача бўлган даромади инобатга олиниб, ундан юқори қисми ҳисобга олинмас эди. Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси раҳбарлари билан ўтган учрашувда пенсияни ҳисоблаш бўйича тушуниртириш берилди.

Масалан, фуқаронинг ўртача ойлик иш ҳақи - 2200 минг сўм стажи 35 йил. Унга пенсия ҳисоблашда ҳозирга қадар 1621,8 минг сўм яъни ЭКИҲининг 8 баравари инобатга олинган. Қолган қисми эса ташлаб юборилган. Пенсиянинг таянч миқдори белгилаб олингач, талаб этилганидан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча ҳисобланган. Шунда пенсиянинг умумий миқдори 1054 минг сўмни ташкил этган.

Бу сўмма янги тартибда қандай бўлади? Энди унинг маблағи 1621,8 минг эмас, балки 2027,3 минг сўм бўлади. Бунда ЭКИҲ 10 баравари ҳисобланади. Шунда пенсиянинг таянч миқдори 1115 минг сўм бўлиб, унга ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимча ҳисобланса пенсиянинг умумий миқдори 1317 минг сўмни ташкил этади. Ёки 263 сўмга ошади.

Ҳозирда 519 минг нафардан ортиқроқ пенсионернинг пенсия миқдори ўртача 65 минг сўмдан 263 минг сўмгача оширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *