ОТМга ҳужжатларни онлайн тарзда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юбориш имкони яратилди

апр 23 / 2019

alt

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёни 1 майдан бошланиши режалаштирилган. Бу Ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
 
my.gov.uz портали орқали исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан онлайн тарзда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юбориш имкони яратилди.
 
Ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш тартиби қуйидагича:
 
1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.
 
2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).
 
3-қадам. Ўқув шаклини (кудузги, кечги, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.
 
Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни белгилаш зарур.
 
4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).
 
Шундан сўнг аризангиз кўриб чиқиш учун юборилиб, Сизга бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *