1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархлари қимматлашади

фев 28 / 2019

alt

Коммунал хизматлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги муносабати билан 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархлари оширилади. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмурияти маълум қилди.

Белгиланган нархлар қуйидагича:

– 7 ёшгача болалар учун - бепул

– 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун - 10 000 сўм

– катталар учун - 15000 сўм

– муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун -10 000 сўм

– ёшга доир нафақадаги шахслар учун - 10 000 сўм

– ногиронлиги бўлган шахслар учун - бепул.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи сўнгги марта 2017 йилнинг июнь ойида 6 – 10 минг сўмгача оширилганди

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *