1 февраль куни сайёрамизга улкан астероиднинг урилиши ростми?

янв 31 / 2019

alt

Сайёрамизга улкан астероиднинг яқинлашаётганлиги ва у 2019 йил 1 февралда Ерга урилиши, бунинг оқибатида улкан фалокатлар кузатилиши ҳақидаги видео материалларни тарқалган эди. Фанлар Академияси ахборот хизматининг маълумотига кўра, бу хабар билан танишиб чиққан ЎзР ФА Астрономия институти олимлари, унинг мутлақо ёлғон эканлигини маълум қилди.

Ерга яқинлашувчи астероидларнинг рўйхати астрономларга аввалдан маълум ва улар бу борадаги маълумотларни мунтазам мониторинг қилиб боришади.

2019 йилнинг апрел ойигача Ерга яқинлашиши кутилаётган астероидларнинг сони 20 дан ортиқ бўлиб, уларнинг ўртача яқинлашиш масофаси 5 миллион километрни ташкил этади. 2019 йил 1 февралда Ерга яқинлашувчи астероид шу йилнинг январь ойида очилган бўлиб, унга 2019АВ2 дастлабки ном берилган. Унинг ўлчами 150-340 метрни ташкил этиб, у Ерга 6 миллион километргача яқинлашади.

Бунда унинг траекторияси Ерга йўналтирилган чизиққа тик йўналишда бўлади. Астероиднинг бундай масофада яқинлашуви ва юқоридаги траекторияга эгалиги туфайли у Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *