"Қишлоқ қурилиш банк": замонавий хизматлар ва ишончли кафолат

сен 14 / 2016

alt

Акциядорлик  тижорат "Қишлоқ қурилиш банк"  республикадаги етакчи молия муассасаларидан бири сифатида банк-молия тизими ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Банк филиаллари томонидан кичик  бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ  инфратузилмасини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга  йўналтирилган  лойиҳалар молиялаштирилмоқда.

Буни банкнинг Қашқадарё  минтақавий филиали фаолиятига доир рақамлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бугунги  кунда мазкур  минтақавий филиал томонидан 24 612  нафар  мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда.

2009 йилдан шу кунга қадар Қашқадарё вилоятининг 13 та  туманидаги  массивларда  жами  6 052 та  намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар барпо этилган бўлса, "Қишлоқ қурилиш банк"  минтақавий филиали томонидан намунавий уй олувчи фуқароларга 2009-2015 йилларда қарийб  478 млрд. сўм миқдоридаги маблағ имтиёзли ипотека кредити сифатида ажратилган. 2016 йилда  ҳам   вилоятнинг 38 та  массивида қурилаётган  1526  та намунавий  лойиҳадаги шинам уй-жойлар соҳиблари учун  198,7  млрд. сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари йўналтирилмоқда.

"Қишлоқ қурилиш банк" Қашқадарё вилояти минтақавий филиали кичик бизнес корхоналари бизнес лойиҳаларини, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини  фаол қўллаб-қувватламоқда. 2016 йил  1 сентябр  ҳолатига  "Соғлом  она ва бола йили" Давлат дастури доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни  ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадларида жами  61688 млн. сўмдан  ортиқ  кредит маблағлари ажратилди. Филиал томонидан  аҳолининг  фаол  қисмига  ўз бизнесини  йўлга қўйиш учун  шарт-шароитлар  яратиш мақсадида  берилган  микрокредитлар миқдори 21470   млн.  сўмни  ташкил қилди.  Шу даврда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадларига 6630 млн. сўмлик  ва 65  нафар  касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган лойиҳаларини татбиқ этиш учун 1564,6 млн. сўмлик  кредитлар йўналтирилди.

- "Қишлоқ қурилиш банк" Қашқадарё минтақавий филиалига  2015 йилнинг октябр ойида янги замонавий иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 200 млн. сўмлик 3 йил муддатга  кредит олишни мақсад қилиб мурожаат қилган эдим, - дейди Муборак тумани Сариқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи тадбиркор Шавқиддин Рашидов. - Банк томонидан қисқа муддат ичида менга зарур кредит маблағлари ажратиб берилди. Натижада 50 сотих ер майдонида  иссиқхона барпо қилиб, жорий йилда помидор, бодринг кўчатларини  экишга муваффақ бўлдим.  Помидор ва  бодринг кўчатларидан дастлабки  ҳосилни олиб халқимизнинг дастурхонига  арзон  нархларда  етказиб беришни йўлга қўйдим. Банкнинг молиявий кўмаги туфайли  4 та янги  иш ўрни ташкил қилдим ва 2 нафар коллеж битирувчисини  ишга жалб қилдим. "Қишлоқ қурилиш банк" Қашқадарё филиали томонидан кўрсатилаётган  замонавий ва қулай хизматлар бизга маъқул келмоқда ва банк раҳбариятидан миннатдорман.         

Минтақавий  филиал жорий йилда вилоятда  сервис хизматини янада ривожлантириш ва  хизматлар кўламини кенгайтириш,  шунинг  ҳисобидан янги иш ўринлари барпо қилиш мақсадларига  18131,5  млн. сўмлик кредитлар ажратилишини таъминлади.

Бундан ташқари, оилалар фаровонлигини таъминлаш, айниқса, ёш  оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни уй-жойларга ва уй-рўзғор учун зарур маиший  техникаларга бўлган эҳтиёжларини қондириш  мақсадида 75 та  ёш оилага  4 974  млн. сўм кредитлар берилди.

Бир сўз  билан  айтганда, "Қишлоқ қурилиш банк" минтақавий филиаллари, хусусан, банкнинг  Қашқадарё минтақавий  филиали худудларни  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Ажратилаётган кредитлар ҳисобига ишлаб чиқариш қувватлари ошмоқда, юзлаб янги иш ўринлари яратилмоқда ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқараётган тадбиркорлар сафи кенгайиб бормоқда.

Реклама  ҳуқуқи  асосида

Хизматлар лицензияланган

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *