"Қишлоқ қурилиш банк" хизматларидан мижозлар мамнун бўлмоқда

окт 05 / 2016

alt

Акциядорлик-тижорат "Қишлоқ қурилиш банк" томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами  йилдан-йилга кенгайиб  бормоқда. Шунга мос равишда аҳолининг банкка бўлган ишончи ортиб, мижозлар сони муттасил ўсмоқда

Банкнинг Тошкент вилояти минтақавий филиали фаолияти ҳам мижозларга манзур бўлмоқда. Мазкур филиал айни вақтда 28 602 нафар мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатиб келмоқда. 2009  йилдан шу кунга қадар вилоят бўйича жами 5 932 та намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар барпо этилган бўлса, ушбу уй-жойлар учун 2009-2015 йилларда қарийб 323,8 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар имтиёзли ипотека кредити сифатида ажратилган. 2016 йилда ҳам вилоятнинг 15 та массивида  қурилаётган 886 та намунавий лойиҳадаги шинам уй-жойлар соҳиблари учун 66,8  млрд. сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари йўналтирилмоқда.

АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Тошкент вилояти минтақавий филиали томонидан хусусий тадбиркорликни, кичик бизнес, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини  қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга моликдир. 2016 йил 1 сентябрь ҳолатига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни  ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадларида жами  80 067,0млн. сўмдан  ортиқ  кредит маблағлари ажратилди. Филиал томонидан  аҳолининг  фаол  қисмига  ўз  бизнесини  йўлга қўйиш учун  шарт-шароитлар  яратиш мақсадида  берилган  микрокредитлар миқдори  23 645,0млн. сўмни  ташкил қилди. Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эса 10508,9 млн. сўмлик  ва 113  нафар  касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан .боғлиқ бўлган лойиҳаларини татбиқ этиш учун 1180 млн. сўмлик  кредитлар йўналтирилди.

- 2016 йилнинг март ойида офсет босма маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида125 000,0млн. сўмлик кредит олиш учун мурожаат қилган эдим, - дейди "ORANGE PRINT MEDIA" масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Эргашов. - Банк томонидан мурожаатимиз ижобий ҳал этилиб, узоқ муддатли кредит маблағлари ажратиб берилди. Бозордаги талабни ўрганган ҳолда корхонамиз офсет босма маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш  орқали даромад  олишни ва бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб кўйган."Қишлоқ қурилиш банк" Тошкент вилоят минтақавий филиали томонидан кўрсатилаётган замонавий ва қулай хизматлар бизга маъқул келмоқда ва банкдан миннатдорман.

С.Эргашов каби "Қишлоқ қурилиш банк" хизматларидан фойдаланиб келаётган ва бундан мамнун бўлган мижозлар талайгина. Улардан бири Зангиота туманидаги "AVTO YUK SHINOMONTAJ" масъулияти чекланган жамияти раҳбари  Равшан Охунов.

-€“ Корхонамиз 2012 йилда иш бошлаган, - дейди у. -  Фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири  автомобиль, мотоцикл, велосипед, трактор ва бошқа машиналар учун шина ишлаб чиқариш ва таьмирлашдан иборат.Биз "Қишлоқ қурилиш банк"нинг вилоят минтақавий филиалига ариза билан мурожаат қилиб, Халқаро Тараққиёт Ассоциациясининг кредит линияси маблағлари ҳисобидан 6 ой имтиёзли давр ва 18 ой муддатга йиллик 12 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан  350. 000. 000 сўм узоқ муддатли кредит ажратилиши учун амалий ёрдам сўраган эдик. Лойиҳамизнинг асосий мақсади юк автомашиналарининг шиналарини таъмирлашдан иборат эди. Банкнинг кредит комиссияси лойиҳамизни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, кредит ажратишга қарор қилди. Бу маблағларни шиналарни таъмирлаш фаолиятини кенгайтириш мақсадида хом ашё сотиб олишга йўналтирдик. Банкнинг  молиявий  кўмаги  билан  корхонамиз  фаолиятида сезиларли  ўсишга эришилмоқда.  

Қибрай туманидаги "Мирзажалил Жаҳон боғи" фермер хўжалиги раҳбари Дилафрўз Мирзараимова ҳам банк  мижозларидан ҳисобланади.

-€“ Фермер хўжалигимизни 2008 йилда ташкил қилганмиз. Асосан мева, резавор етиштириш, узумчилик ва чорвачилик билан шуғулланамиз. Биз "Қишлоқ қурилиш банк" Тошкент вилояти филиалидан бир неча бор кредит олиб, фаолиятимизни анча кенгайтирдик. Масалан,  2014 йилда олинган 320 млн. сўм кредитни Австриядан наслдор қорамол ва сут соғиш ускуналари ҳамда Газ 330202-288 юк автомашинасини сотиб олишга сарфладик. 2015 йилда олинган  350 млн. сўмга эса  ТТ-40 трактори, қишлоқ хўжалик техникаси ва қорамол сотиб олдик.  Ҳозирги кунда хўжалигимиз аҳолига мунтазам сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари етказиб бермоқда. Биз каби тадбиркорларга қулай имкониятлар яратиб бераётган ҳукуматимиздан ҳамда бизнес лойиҳаларимизни молиявий қўллаб-қувватлаб, қимматли маслаҳатлари билан ёрдам бераётган "Қишлоқ қурилиш банк" ходимларидан беҳад миннатдормиз, - деди Дилафрўз Мирзараимова.

Бир сўз билан айтганда, "Қишлоқ қурилиш банк" Тошкент вилояти минтақавий  филиали фаолияти  мисолида ҳам "Мижоз  банк учун эмас, банк мижоз учун" тамойилининг  амалий тасдиғини кўриш мумкин.

Кредитлаш бўлими бошлиғи А.А. Файзиев

Хизматлар лицензияланган

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *