"Қишлоқ қурилиш банк" – фаровон ҳаётингиз хизматида

сен 20 / 2016

alt

2009 йилдан бошлаб намунавий лойиҳалар асосида тураржойлар барпо этиш ишлари умумхалқ ҳаракатига айланди. Бу эса ўз самарасини бериб, юртимизнинг барча ҳудудларида шаҳардан қолишмайдиган янги массивлар пайдо бўлишини таъминлади. Қишлоқ жойларда кенг кўламда бунёд этилаётган намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, шубҳасиз, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилаяпти. Шу сабабли бундай замонавий уй-жойлар қурилишининг салмоғи ҳам, унга бўлган талаб ҳам йилдан-йилга ортиб бораётгани бежиз эмас.

Ўз навбатида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларда истиқомат қилаётган одамларнинг дунёқараши, ҳаётга бўлган муносабати ўзгариб, эртанги кунга ишончи янада ортиб бормоқда. Бундай файзли, озода ва ораста хонадонларда яшаб, вояга етаётган янги авлоднинг соғлиғи мустаҳкам, фикри теран, ўзи туғилиб ўсган жойига меҳри баланд бўлиши, янги орзу-умидлар билан яшаши, шубҳасиз.

Агар рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, эзгу ташаббусни амалга ошириш кўлами ва сифати жиҳатидан йилдан-йилга ривожланиш бўлаётганини кўришимиз мумкин. 2009 йили Фарғона вилоятида 40 та намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилган эди. Ўтган йиллар мобайнида вилоят қишлоқларида янгитдан қурилаётган уйлар сони тобора ортиб, 2015 йилда 1019 та, жорий йилда эса 1095 тага етказилди. Замонавий меъморчилик анъаналари ўзбекона урф-одатлар билан уйғунлаштирилган ҳолда қурилган муҳташам уй-жойларда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Фарғона минтақавий филиалининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигидан беҳад мамнунмиз.

Таъкидлаш жоизки, банкнинг минтақавий филиали томонидан бошқа кўплаб йўналишларда ҳам изчил саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. 2016 йилнинг 7 ойи давомида Фарғона, Қўқон, Қува ва Марғилон филиаллари томонидан кичик бизнес субъектларига 43 млрд. 414 млн. сўм кредитлар ҳамда 15 млрд. 519 млн. сўм микрокредитлар ажратилди. Ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 12 млрд. 306 млн. сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик истиқболи учун 4 млрд. сўмдан зиёд, тадбиркор аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредитлар 4 млрд. 164 млн. сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда жойларда банк мутахассислар томонидан учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиш доимий вазифаларимиз сирасига киритилган. Шу йилнинг етти ойида озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришни мақсад қилган тадбиркорлик субъектларига салкам 11 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида 14 млрд. 567 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Бу йил 1 млрд. 235 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши ҳисобига 75 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг эртанги кун истиқболи билан боғлиқ тадбиркорлик лойиҳалари қўллаб-қувватланди.

Омонатлар аҳоли даромадларининг хавфсиз сақланишини таъминлаш ва уни шакллантириб бориш, банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, инвестиция фаолиятини ривожлантиришда ҳар икки томон манфаатларини кўзда тутиши билан аҳамиятлидир. Бу борада яратилган қулай шарт-шароитлар самарасини "Қишлоқ қурилиш банк" томонидан миллий ҳамда чет эл валютасида чекланмаган миқдорда ва муддатларда омонат турларини аҳолига таклиф этилаётганида ҳам кўриш мумкин. Ҳозирги кунда ҳамюртларимиз банкимиз томонидан таклиф этилаётган миллий валютадаги 22 та, хорижий валютадаги 10 та омонат турлари орқали ўз маблағларини ишончли сақлаш, ҳимоя қилиш ва кўпайтириб бориш имконига эга.

Бунёдкорлик, ободлик, фаровонлик "Қишлоқ қурилиш банк" фаолиятининг асосий мезони ва ана шу эзгу мақсад  рўёби йўлида сидқидилдан  меҳнат  қилишга интилмоқдамиз.

Биз сизнинг фаровон ҳаётингиз хизматидамиз!

Ғолибжон Сайдалиев,

АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Фарғона минтақавий филиали бошқарувчиси

Реклама ҳуқуқи асосида.

Хизматлар лицензияланган.

  • Мехмон
    27 сентябр 2016, 18:25

    Мехмон 26 сентябр 2016, 18:27
    Энди уйни жудаааа сиз айтгандек сифатли қуришса,бўлмайдида,чунки ҳаммани бола чақаси бор.....!

  • Мехмон
    26 сентябр 2016, 18:27

    Қурилиш олиб борилаётган уйлар устидан Назоратни кучайтирмасак ахвол чатоқ, 3-4 йилдан кейин юқоридаги мақтовларимиз ёлғонга айланиб қолиши мумкин.
    Қуйилаётган фундаментдаги цементнинг маркаси ва қоришманинг ичида цементнинг миқдори камлиги, Падушкадан юқоридаги фундаментга арматура солинмаслиги, Пишиг гиштнинг куйиб кетганлиги (яроқсиз, умаланиб кетувчан) Иситиш тизими яъний атапленияларнинг синовдан ўтказилмасдан эгасига топширилиши, Перегароткаларнинг ўзи алохида қуйилганлиги яъний падушкаси мавжуд эмаслиги натижасида 1 йилдан сўнг чўкиш холатлари кузатилмоқда. Қурувчи бўлмасам ҳам шунча айбини топиб бера оляпман агар қурувчи бўлсам бузиб қайта қурдиришим аниқ. Ишонмасангиз келинг узим сотиб олганимни айбини кўрсатиб бера оламан.

  • Мехмон
    23 сентябр 2016, 17:35

    гап йук

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *