ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари

фев 18 / 2016

alt

Transfermarket.de сайтида терма жамоамиз футболчиларига қўйилган нархлар асосида ўзбекистонлик энг қиммат футболчилар ўнлиги тузиб чиқилди. Рўйхатга кўра, ўзбекистонлик футболчиларнинг нархлари 400 минг евродан 8,5 млн.еврогача баҳоланган:

9-10. Фозил Мусаев – 400 минг евро 
Эроннинг “Сепахон” жамоасида тўп сураётган Мусаевнинг нархи 400 минг евро этиб кўрсатилган. Фозил ўз клубининг энг қиммат футболчилари рўйхатида 7-ўринда турибди. Мусаевнинг нархи ўтган йилгидан ўзгармаган. 
  
9-10. Анзур Исмоилов – 400 минг евро 
Хитойнинг “Чангчунг Ятай” клубида ҳаракат қилаётган Исмоиловнинг нархи ҳам 400 минг еврони ташкил этмоқда. “Чангчунг”да Анзурдан қиммат бўлган фақатгина икки футболчи бор эканлигини инобатга олсак, унга қўйилган нарх чакки эмас. 
  
7-8. Александр Гейнрих – 500 минг евро 
31 ёшли Сашанинг нархи ярим миллион. Қозоғистоннинг “Ордабасы” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Гейнрих жамоанинг 4-рақамли қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди. Ҳужумчининг нархи бундан кейин пастлай бошласа, ажаб эмас. 
  
7-8. Азизбек Хайдаров – 500 минг евро 
Хайдаровнинг нархи ўзгармади. БААнинг “Ал Шабаб” жамоасида ўйнаётган Азизнинг ҳам нархи Гейнрихники сингари 500 минг евро этиб белгиланган. У ўз жамоасидаги энг қиммат футболчилар рўйхатида 3-ўринни банд этиб турибди. 
  
5-6. Санжар Турсунов – 1 млн.евро 
Турсуновнинг нархи ўтган йилгига қараганда 200 минг еврога арзонлашган. 29 ёшли ярим ҳимоячи бу йил Украинанинг “Ворскла” жамоасидан Қатарнинг “Ум Салал” клубига 600 минг еврога трансфер қилингани ҳақида маълумотлар бор. 
  
5-6. Игнатий Нестеров – 1 млн.евро 
Терма жамоамиз тарихида энг кўп учрашув ўтказган дарвозабон Нестеровнинг нархи олдинги йилгидек 1 млн.евролигича қолган. Тошкентнинг “Локомотив”и дарвозасини қўриқлаётган Игнатий Осиёнинг энг қиммат посбонлари ўнлигидан жой олгани ҳам диққатга сазовордир. 
  
3-4. Сервер Жепаров – 1,3 млн.евро 
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Жепаров 1,3 млн.еврога баҳоланган. Сервер бу йили Жанубий Кореянинг “Улсан” жамоасидан Тошкентнинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтди. 
  
3-4. Сардор Рашидов – 1,3 млн.евро 
Рашидовнинг нархи 1 йил ичида 9 баробарга кўпайди. Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоасида тўп сураётган 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз клубидаги энг қиммат футболчилар рўйхатида 4-ўринни банд этиб турибди. 
  
2. Виталий Денисов – 7 млн.евро 
Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдирган Денисовнинг трансфери 7 млн.еврога баҳоланган. Россиянинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Виталийнинг нархи ўтган йили билан солиштирганда, 1 млн.га қимматлашган. Аҳамиятли жиҳати “темирйўлчилар”да Денисовдан қиммат фақатгина бир футболчи бор, холос. 
  
1. Одил Аҳмедов – 8,5 млн.евро 

Аҳмедов мана бир неча йилдирки, ўзбекистонлик энг қиммат футболчи номини бегона қилмай келмоқда. Россиянинг “Краснодар” клубида фаолият юритаётган Одилнинг нархи 8,5 млн.еврога тенг. 29 ёшли ярим ҳимоячи ўз жамоасида энг қиммат футболчилар орасида 3-ўринда қайд этилган. 
  
Фурқат Юсупов блоги

  • Мехмон
    08 октябр 2016, 09:02

    Zo'r u

  • Мехмон
    18 феврал 2016, 17:51

    Виталийнинг нархи, Нестеровнинг нархи,Одилнинг нархи "унча мунча"дегунча футболчининг клубдаги нархи дейилса ёки бошкачарок айтилса булармикин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *