Шуҳрат Аббосов 85 ёшда!

янв 17 / 2016

alt

16 январь куни ўзбек киносининг атоқли режиссёри Шуҳрат Аббосов 85 ёшни қаршилади.

Ушбу юбилей айёми муносабати билан Myday нашри Шуҳрат Аббосовнинг ижодий  фаолияти давомидаги энг машҳур картиналарни ёдга олди.

МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП - 1960 йил

alt

Фильмда 60 йилларда Тошкент шаҳрида рўй берган ўзгаришлар, қад кўтараётган замонавий, кўп қаватли уйлар, умуман, аҳолининг ҳаёт тарзи, катта авлод вакиллари ва ёшлар дунёқарашидаги тафовутлар акс эттирилган. Мазкур сатирик комедияда эски урф-одатларнинг салбий жиҳатлари танқид қилинган бўлиб, бу экранда кўрсатиб берилган. Тошкент шаҳрининг эски маҳалларидан бирида, лойдан қурилган ҳовлиларда уч оила истиқомат қилади. Онахонлар бўйи етган фарзандларига дабдабали тўйлар қилишни орзу қилади. Ҳатто икки қўшни эски анъаналарга кўра, ёшларнинг розилигини сўрамасдан, уларнинг тўйлари ҳақида келишиб оладилар.

Бир қанча кулгили воқеа ва тушунмовчиликлардан сўнг, ёшларнинг аллақачон ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилиб бўлганликлари аниқланади.

Актёрлар: М.Ёқубова, Л.Саримсоқова, Р.Пирмуҳамедов, Р.Ҳамроев, Х.Умаров, Р.Мадрахимова, Т.Тожиев, Х.Ишоқова, Р.Ризамуҳамедова.

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН - 1962 йил

alt

Иккинчи жаҳон уруши йиллари ота-онасиз қолган турли миллатга мансуб 14та болани тарбиялаган тошкентлик Шомаҳмудов оиласининг жасорати ҳақида сўзловчи фильм.

Актёрлар: Л.Саримсоқова, О.Жалилов, Г.Ткаченко, Ф.Каминер, Л.Луппиан, Л.Поречина, Р.Атабеков, А.Азизов, Ж.Артишевский.

ТОШКЕНТ — НОН ШАҲРИ – 1967

alt

Ҳосил битмай кетиб, ялпи очарчилик ҳукм сурган Самара губерниясидан Миша Додонов деган бола оғайниси Серёжа билан Тошкент шаҳрига пул ишлагани келади ва узумзорларда меҳнат қилиб, уйига бир неча қоп дон ва пул билан қайтади. Орада қариндошлари ўлиб кетганини, фақат касаллик ҳолдан тойдириб қўйган онаси тирик қолганини кўради.

Актёрлар: В.Воробей, В. Куденков, Б.Набиев, Н. Аринбасарова, Н.Тимофеев, В.Тализина, А.Суснин, Р.Куркина, В. Колпаков, Е.Гуров.

ШУМ БОЛА - 1977 йил

alt

Фильм Ғофур Ғуломнинг шу номли асари асосида яратилган бўлиб, унда кўчадан бери келмай, кунини дўстлари билан ўтказадиган, шўх ва қувноқ ўсмир бола Қоравойнинг тақдири ҳикоя қилинади.
Актёрлар: А.Абдувахобов, С.Саидорипов, Х.Умаров, Б.Ихтиёров, В.Қодиров, А.Қосимов, Э.Каримов, Х.Умаров. 

МАЪЛУМОТ:

АББОСОВ ШУҲРАТ САЛИХОВИЧ - 1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. 1949 йил Тошкент тиббиёт касб-ҳунар билим юртини битирган. 1954 йил Александр Островскй номидаги Тошкент давлат санъат институтини битирган. 1954-1956 йилларда Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бош режиссёр вазифасида, кейинчалик эса Москвада Мосфильмда таҳсил олган. Аббосов 1958-1991 йиллар "Ўзбекфильм“да режиссёр вазифасида фаолиятини олиб борган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *