Сейсмологлар зилзила эпимарказини аниқлаш усули ҳақида сўзлаб беришди

янв 21 / 2016

Сейсмология институти мутахассислари зилзила эпимаркази қанчалик яқин жойлашганини қандай қилиб аниқлаш мумкинлигини айтишди.alt

Профессор Турдиали Ортиқов UZ24 билан суҳбатда сейсмологларнинг зилзила эпимаркази ўрнашган жойни аниқлашда фойдаланадиган услуб билан ўртоқлашди.  Унинг айтишича, ерости силкиниши биринчи марта бўлганда, сейсмологлар  иккинчи силкиниш келгунга қадар бўлган сонияларни ҳисоблашни бошлайди: агар 12-13 гача санашга улгурган бўлишса, демак эпимарказ Ўзбекистон ҳудудида, агар саноқлар 20 сониягача борса, унда зилзила Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғлари ҳудудида юз берган бўлади.

Профессорнинг тушунтиришича, маҳаллий ҳудуддаги силкинишлар ораси зилзила кучига қараб 2-4 сонияга фарқ қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сўнгги марта 14 январь куни Ўзбекистонда сезилган зилзила орасидаги фарқ  1,1 сонияни ташкил қилди.



 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *