"ОСКАР-2016": КУТИЛГАН ВА КУТИЛМАГАН ҒАЛАБАЛАР

фев 29 / 2016

alt

29 февраль куни Лос-Анжелесдаги “Долби” кинотеатрида “Оскар” киномукофотининг тақдирлаш маросими 88-маротаба ўтказилди.

Бу йилги тақдирлаш маросимига қадар кўпчилик киномухлислар ва киноижодкорларни “актёр Леонардо ди Каприо “Оскар”ни оладими?”, деган савол “қийнаб” келди. Чунки Леонардо энг яхши актёр номинациясига бир эмас, икки эмас, нақ олти марта номзод бўлди. Ниҳоят, олтинчи уринишда у мукофотни қўлга киритди. Шунингдек, бу йилги маросимда рекорд ҳам қайд этилди.

alt

“Оскар- 2016” да “Омон қолган” фильми мутлақ ғолиб бўлиши тахмин қилинганди. Бироқ бу тахминлар қисман тўғри келди. Фильм бош совриндан қуруқ қолди (совринни кутилмаганда “Эътибор марказида” драмаси илиб кетди) шундай бўлса-да фильм “Энг яхши актёр” ва “Энг яхши операторлик иши” номинацияларида мукофотга эга бўлди. “Омон қолган” картинасини суратга олган режиссёр Алехандро Гонсалес Иньярритту эса “Энг яхши режиссёр” деган номга кетма-кет иккинчи марта сазовор бўлиб, рекорд ўрнатди.

alt

Демак, “Оскар-2016” киномукофотининг кутилган ва кутилмаган ғолиблари қуйидагича:

Энг яхши фильм: “Эътибор марказида” (режиссёр Томас Маккарти)

Энг яхши режиссёр: Алехандро Гонсалес Иньярриту (“Омон қолган”)

Энг яхши актёр: Леонардо Ди Каприо (“Омон қолган”)

Энг яхши актриса: Бри Ларсон (“Хона”)

Иккинчи пландаги энг яхши актёр: Марк Райлэнс (“Айғоқчи кўприги”)

Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Алисия Викандер (“Даниялик қиз”)

Энг яхши оригинал сценарий: Томас Маккарти (“Эътибор марказида”)

Энг яхши мослаштирилган сценарий: Чарльз Рэндольф ва Адам Маккей (“Тушириш ўйини”)

Энг яхши анимацион қисқа метражли фильм: “Айиқ ҳикояси”

Энг яхши анимацион фильм: “Бошқотирма”

Хориж тилидаги энг яхши фильм: “Саул ўғли” (Венгрия)

Энг яхши қўшиқ: Writing’s On The Wall (“007: Спектр”) Сэм Смит ижросида

Энг яхши операторлик иши: Эммануэль Любецки (“Омон қолган”)

Энг яхши визуал эффектлар: “Машинадан”

Энг яхши саундтрек: Эннио Морриконе (“Жирканч саккизлик”)

Энг яхши овоз: “Телба Макс: Ғазаб йўли”

Энг яхши грим ва соч турмаги: “Телба Макс: Ғазаб йўли”

Энг яхши либос дизайни: “Телба Макс: Ғазаб йўли”

Энг яхши монтаж: Маргарет Сиксел (“Телба Макс: Ғазаб йўли”)

Энг яхши саҳналаштирувчи рассом: Колин Гибсон  ва Лиса Томпсон (“Телба Макс: Ғазаб йўли”)

Манба: “TATLER” журнали

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *