Фотолавҳа: Тошкент фавворалари

мая 03 / 2016

alt

Республикамизда анъанага кўра, 1 май куни “Фавворалар сайли” ўтказилди.

Бугунги кунда пойтахтимизда фаввораларнинг сони 60 дан ошади.

Шифокорларнинг фикрича, фавворалар инсон саломатлиги учун жуда фойдали экан. Мусаффо сув кишига ҳузур-ҳаловат бағишлаб, кайфиятини кўтаради, толиқишни олади. Фаввора суви жилосини кузатадиган инсонларда қон айланиши ва мия фаолияти яхшиланади, асаб тизими тинчланади.

Фавворалар ансамбли меъморий услуби ва кўлами жиҳатидан атрофидаги маъмурий биноларга кўркамлик бағишлаш баробарида, ёзнинг иссиқ кунларида уларни совутиш учун ҳам хизмат қилади. Ҳароратни мўътадиллаштириб, атрофга салқинлик бахш этади.

“Жаҳон” АА фотомухбири Анвар Илёсов “Фавворалар сайли” муносабати билан фотолавҳа тайёрлади:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *