ФОТО: Пойтахтимизда Янги йил байрами тадбирлари бошланди

дек 28 / 2016

alt

alt

Ўзбекистоннинг маданият ва истироҳат боғлари, майдон ва хиёбонларида Янги йил байрами тадбирлари бошланди.

Бош арча ўрнатилган Шайхонтоҳур туманидаги «Локомотив-Анҳор» боғи ёнидаги майдонда ҳам катта байрам томошалари ташкил этилди. Майдон марказидаги баландлиги 26 метр, айланаси 7 метрдан ортиқ арчага минглаб шар ва ўйинчоқлар, камалакранг чироқлар зеб бериб турибди.

Майдонга қўшимча арчалар, савдо шохобчалари, ўйин майдончалари, арғимчоқлар, аттракционлар, ўйин қурилмалари ўрнатилган. Улкан экранларда ижтимоий видеолавҳалар, мультфильмлар намойиш этилмоқда.

Майдондаги саҳнада Ўзбек Миллий академик драма театрининг «Семурғ» томошаси болажонлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Ранг-баранг концертлар, турли интеллектуал ўйинлар ўтказилиб, қизиқарли томошалар қўйилмоқда.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Фото: Юрий Корсунцев/UZ24

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Дилшод
    28 декабр 2016, 19:48

    Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2017 йил билан табриклайман! Ҳаммага соғлик, саломатлик бахту-саодат тилайман.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *