Coca-Cola ва Fanta ичимликларини қалбакисидан қандай фарқлаш мумкин?

янв 27 / 2016

alt

“Coca-cola ichimligi Uzbekiston, LTD” қўшма корхонасидан олинган маълумотларга қараганда, сўнгги пайтларда айрим жойларда, хусусан Фарғона вилоятининг айрим туманларида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги савдо нуқталарида, дўконларда, ошхона ёки умумий овқатланиш корхоналарида, бозорларда қалбаки 1,5 литрлик идишдаги Coca-Cola ва Fanta ичимликлари сотувга чиқарилган. Уларни харидорлар сотиб олиб, бемалол истеъмол қилаётганини афсус билан таъкидлашга тўғри келади.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, стандарт талабларига жавоб бермайдиган бу қалбаки маҳсулотларда углекислий газ ва қанд миқдори кам бўлиш билан бирга, инсон соғлиги учун жуда зарарли ҳамдир.

“Coca-cola ichimligi Uzbekiston, LTD” қўшма корхонаси мутахассисларининг маълум қилишларича, қалбаки Coca-cola ва Fanta' ни ҳақиқийсидан қуйидаги белгиларга қараб ажратиш мумкин:

– Маҳсулотнинг ташқи кўринишига эътибор беринг. Қалбаки Coca-cola ва Fanta упаковкаси (6 таси бирлаштириб ўралган), яъни термоплёнка идиши қўлбола усулда ясалган бўлади ва “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD” заводларидаги стандартдан фарқ қилади.

– Қалбаки маҳсулотни аниқлаш учун унинг бутилкасидаги кодировкага эътибор қаратинг. Упаковкадаги (6 таси бирлаштириб ўралган) барча маҳсулотлар бир хил бўлиши керак. Улар турли саналарда чиққан, турли заводларда қуйилган бўлса, билингки, у қалбаки. Демак, бу қалбаки ичимликларни тайёрлашда эски таралардан фойдаланилган.

– Маҳсулотнинг қопқоғига эътибор беринг. Шу йўл билан ҳам унинг қалбаки эканлигини аниқлаш мумкин. Тоза ичимликнинг қопқоғи ва назорат халқаси ораси очиқ, изсиз кавшарланган бўлади. Қалбаки маҳсулот қопқоғида эса қопқоқ ва назорат халқаси бирлашиб кетганини кузатиш мумкин. Яхшилаб эътибор бериб қаралса, олдин очилиб, кейин елимлаб бирлаштирилган қопқоқни бемалол аниқлаш имкони бор.

Энг асосийси, қалбаки ва ҳақиқий ичимликни бутилка оғирлигини ўлчаб кўриб аниқлаш имкони ҳам мавжуд. Чунки, одатда қалбака ичимликларни тайёрлашда шакар ўрнига, унинг ўрнини босувчи арзон маҳсулотлар ишлатилади. Шунинг учун ичимликнинг зичлиги нормадагидан паст бўлади. Бу эса маҳсулотнинг нетто ва бруттосига таъсир кўрсатади. Маълумки, барча савдо нуқталарида тарози бўлиб, уларда маҳсулотни қайта тортиб кўриш имкони бор. Одатда, 1,5 литрлик идишдаги ҳақиқий Сoca-Cola ичимлигининг тараси билан биргаликдаги оғирлиги 1607 граммни ташкил этади. Қалбаки шундай маҳсулот эса бироз енгил, ўртача 1520 грамм. Тоза Fanta Orange' нинг тараси билан биргаликдаги оғирлиги 1618 граммга тенг, қалбакиси эса худди Сoca-Cola каби ўртача 1520 грамм атрофида бўлади.

Булардан ташқари, қалбаки маҳсулотни ичимлик солинган бутилкаларнинг ҳолатига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Чунки илгари ишлатилган бутилкалар кир, сифатсиз бўлиб, оддий кўз билан қараб ҳам уни ҳақиқийсидан фарқлаш мумкин.

Манба: “Iste’molchi” газетаси

  • Мехмон
    03 феврал 2016, 21:36

    Қанчадан-қанча хонадонларнинг қозони қайнайдию лекин бу йўл билан топилаётган яни қалбакилаштириш йўли топилаётган маблағлар халол бўлармикин деган савол тўғиладида шу ўринда.

  • Мехмон
    30 янвuary 2016, 10:50

    Мамлакатни ривожлаши йўлида ҳамда халқ манфаатини юксалиши йўлида ҳамма ўз билганича иш тутиши тўғри эмас. Бу албатта салбий таъсир қилади. Хоп қалбаки кола маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қўл урган юқоридаги "тадбиркорлар" Мамлакатни ривожлаши йўлида ҳамда халқ манфаатини юксалиши ҳиссса қўшмоқчи бўлса янги ном билан ўз маҳсулотини ишлаб чиқарсин. Бунга муҳтарам юрт бошимиз томонидан қанчадан қанча имкониятлар яратилмоқда.

  • Сардорбек Холмухаммедов
    29 янвuary 2016, 12:31

    Мен хам бу ичимликни жуда яшхи кураман и дарров фаркига бороламан

  • Мехмон
    29 янвuary 2016, 09:13

    aniqroq izox bersangiz

  • Сардорбек Холмухаммедов
    29 янвuary 2016, 08:32

    Ман хам кола мухлисиман бу ичимликсиз яшолмиман менга зарари йук

  • Мехмон
    28 янвuary 2016, 23:00

    Лекин хар нарсанинг икки тарафи булгандай бундай холатнинг хам ижобий тарафлари анча мунча. Энг асосийси эса шуки ушбу ичимликларни ишлаб чикариш жарайнида канчадан канча одам иш билан таъминланади, канчадан канча оиланинг козони кайнайди, олинган даромад океан ортига караб кетмай юкорида эслатиб утилган Фарғона вилоятининг айрим туманларида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида колади ва кайта инвестиция килинади, бу эса уз навбатида яна янги иш уринларининг пайдо булишига ва охир окибатда жонажон юртимизнинг иктисодиётининг янада ривожланишига хисса кушади. Маълумки Хитойда бундай холатларга одатда куз юмилади ва бутун дунёни ютиб юборишга кодир ва тайёр халкаро корпорацияларнинг дод войи эшитилмай колади (халк манфаатининг юксалиши йулида албатта).

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *