Абдулла Ориповнинг Эркин Воҳидовга атаб ёзган марсияси

июн 04 / 2016

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳамкасби, Ўзбекистон халқ шоири марҳум Эркин Воҳидовга атаб марсия ёзди. Шеър матни Алишер Назарнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

alt

Шоир Эркин Воҳидов хотирасига

Роса тортишдилар ер билан осмон,
Шафаққа айланди яноқлар чунон.

Шоирни меники дер эди само,
Меники дер эди она ер аммо.

Шоир-чи, куйлади иккаласин ҳам,
Заминдан куч олди, самога ҳамдам.

Саксон йил чорлашди ўртага олиб,
Охир тортишувда Ер чиқди ғолиб.

Абдулла Орипов,
2016 йил, 2 июнь

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 30 май куни 79 ёшида оламдан ўтди. Шоир Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилди.

  • Мехмон
    08 июл 2016, 09:51

    Энг замонасоз шоир эдилар! Совет даврида советларга ёқардилар,мустақилликда мустақилликни куйладилар,аммо негадир охирги пайтларда камнамо эдилар, билиб-билмай қилган гуноҳларини кечирган бўлсин!

  • Мехмон
    07 июн 2016, 11:26

    Эркин акани Оллоҳ рахматига олган бўлсин! Буюк Инсон эдилар. Лекин бир нарса мени ажаблантиради. Нима учун шундай Буюк зотларнинг бажараётган ишлари, уларнинг ҳаёти, қўйинг-ки ўлими ҳақида ҳеч нарса демаймиз. Гўёки битта чумчуқ оладан ўтгандек... Лекин қаердаги бир номи улуғ супраси қуруқ, ўзини "юлдуз" атаган "санъаткорлар" ҳақида барча ахборот воситалари орқали аюханнос соламиз. Қачонгача?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *